Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди
31 окт 19:03
Новости
Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа вингери Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) Винисиуснинг ўрнига Родригони туширди, бу ҳаракат бразилиялик футболчини жуда норози қилди.
"Винисиус жазоланмайди. Бу масалани ёпиқ деб ҳисоблаш мумкин. У барчанинг олдида чин кўнгилдан узр чўради", – деди Алонсо.
25 ёшли Винисиус жорий мавсум барча мусобақаларда 13 ўйинда қатнашиб, 5 та тўп киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Эртага, 1 ноябрь куни "Реал" Испания чемпионатининг 11-турида "Валенсия"ни қабул қилади. Учрашув шанбадан якшанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин
Комментарии