RU

Последние новости

15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  2 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  37 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1

"worldreferee.com" ҳакамларга қандай балл қўяди? Новости

"worldreferee.com" ҳакамларга қандай балл қўяди?

Ўқувчиларимиздан келиб тушаётган юқоридаги саволга аниқлик киритиш мақсадида, сайт фаолияти билан яқиндан танишдик.
Сайтда ҳакамларга баҳони мухлислар қўяди. Бу сайтда ҳар ким рўйхатдан ўтиши ва ҳакамлар бошқарган (ўзи кўрган ва кўрмаган) ўйинларга 10 баллик тизимда баҳо қўйиши мумкин. Битта ҳакамга берилган баллнинг йиғиндиси, овоз берган ўқувчи сонига бўлиниб, ўртача балл чиқарилади.

Буни истаган ўзбекистонлик ўқувчи амалга ошириши мумкин. Бу сайт ФИФА томонидан тан олинмаган. Масалан, Аргентина - Эрон учрашувидаги битта эпизод учун, эронлик ўқувчилар Мазичга 2 баҳо қўйиб ётишибди. Эронда бу борада қандай тажриба борлигини ҳаммамиз биламиз. Ёдингизда бўлса, 2011 йилнинг энг яхши голига Гейнрих ва эронлик футболчи даъвогарлик қилаётганди. ОФК сайтида ўтган сўровномада, бир кун ичида, эронлик фойдаланувчилар, 1 ўрин катта фарқ билан рақибларини ортда қолдирган Гейнрихни бир неча соат ичида ортда қолдириб юборган эдилар.

Шундай экан, бу сайтда ҳамюртимиз Равшан Эрматовни баллари юқорилаб кетса ҳам, пасайиб кетса ҳам, бунинг ФИФАга ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика