RU

Последние новости

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  1 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  10 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  2 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  35 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  24 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

Вохид Холбоев: "Металлург”дан Шуҳрат Йўлдошев жамоага жалб қилинди” Новости

Вохид Холбоев: "Металлург”дан Шуҳрат Йўлдошев жамоага жалб қилинди”

Биринчи лига вакили Тошкентнинг "Локомотив-БФК" клуби кеча ҳамшаҳари олий лига вакили "Пахтакор" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда "шерлар" рақибларини йирик 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" устози Вохид Холбоевни суҳбатга тортдик.

-  Олий лиганинг гранд жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдинглар ва йирик ҳисобда мағлуб бўлдинглар. Ушбу учрашув жамоа учун қанчалик фойда берди?

-  Йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсак ҳам, ушбу баҳс биз учун анча фойдали бўлди. Бу учрашув орқали шогирдларимнинг кучи қай даражада эканлигини билиб олдим. Олий лига даражаси қанақа эканлигини барча футболчиларимиз билиб олишди. Олий лига жамоаларида тўп тепиш учун фақат меҳнат қилиш керак. Футболчилар мураббийни айтганини ўз вақтида бажариб, барча кўрсатмаларни амалга оширса, йирик ҳисобда мағлуб бўлмайди. “Пахтакор”га жалб қилинган легионерлар жуда ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

-  Ушбу баҳсда шогирдларингизни хато-камчиликларини кўриб олдингизми?

-  Албатта, барча позициядаги хато-камчиликларни кўриб олдим. Мен айтиб ўтган хатолар туфайли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, десам ҳам бўлади. Ўйин вақтида футболчилар ўз жойларини вақтида ёпмаслиги, кучи етмаслиги, охири хато қилишга олиб келади. “Пахтакор” биздан анча кучли ҳисобланади. Ушбу жамоага қарши учрашув биз учун яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Олий лига жамоаларига қарши кўпроқ ўртоқлик ўйинларини ўтказиб турсак, биринчи лигада нисбатан осонроқ бўлади.

-  Йирик ҳисобда мағлубиятга учраганингларни сабаби футболчиларнинг чарчаб қолгани билан боғлиқми?

-  Футболчиларнинг чарчаб қолиши ҳам бир тарафдан йирик ҳисобда мағлуб бўлишимизга сабаб бўлди, десам ҳам бўлади. Дастлабки бўлимда биринчи даврада тўп тепган футболчиларни майдонга туширдим. Иккинчи бўлимда жамоа йиғинига келиб қўшилган янги футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бердим.


-  Биринчи давра “Локомотив-БФК” учун қандай ўтди?

-  Биз учун биринчи давра ҳар йилгидек яхши ўтди.

-  Чемпионатда бир текис ўйин кўрсата олмадинглар. 2та учрашувда ғалаба қозонсанглар кейинги баҳсларда мағлубиятга учрадинглар. Бу нима билан боғлиқ?

-  Сафарда ўйин ўтказганимизда, айрим футболчиларда бироз хайиқиш бўладими ёки бўлмасам текис майдонга ўрганиб қолишганми, билмайман. Меҳмондаги учрашувларда дастлабки бўлимда 15 дақиқа яхши ўйин кўрсатишади. Шундан сўнг ўйин темпини тушириб юборишади. Мағлуб бўлган учрашувларда ўзимизнинг хатоларимиз эвазига рақибларга имкониятни бой бериб қўйдик.

-  Жамоага кимлар келди, ёки бўлмасам аксинча кимлар кетди, олий лигада тўп тепган футболчилар ҳам жамоага жалб қилинганми?

-  Шу кунга келиб 5-6 нафар футболчи билан хайрлашдик. Жамоага “Металлург” клубида тўп тепган футболчи Шуҳрат Шўлдошевни жалб қилдик. Насиб қилса иккинчи даврада ушбу футболчи бизга анча ёрдам беради, деб ўйлайман. Бундан ташқари, яна бир нечта ёш футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олдик. 14 июль куни иккинчи лига вакили “Трамвайчи” жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Бундан ташқари 21 июль санасида олий лиганинг яна бир вакили Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика