RU

Последние новости

15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  10 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4

Воҳид Холбоев “Шердор”га қарши ўйин, “Нурафшон-Интер”нинг дебют мавсуми ҳақида Новости

Воҳид Холбоев “Шердор”га қарши ўйин, “Нурафшон-Интер”нинг дебют мавсуми ҳақида

Хабарингиз бор, кеча Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Турнинг қизиқарли баҳсларидан бири Самарқанд шаҳрида кузатилди. Жумладан, дебют мавсумини ўтказаётган Тошкент вилоятининг “Нурафшон-Интер” жамоаси маҳаллий “Шердор” клуби меҳмони бўлди. Ушбу қарама-қаршилик якунига етгач, меҳмонлар устози Воҳид Холбоев билан суҳбатлашдик.

- Майдон эгалари дастлабки учрашувни ўтказаётгани боис “Динамо” марказий стадионида янги мавсумнинг очилишига бағишланган ўзига хос тадбир юқори савияда ташкиллаштирилди. Унда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари иштирок этишди. 

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Энди беллашув хусусида тўхталсам. Шу куни майдоннинг сифати қониқарли даражада эди. Мазкур баҳс мезбонлар учун Про-лигадаги биринчиси (1-турда дам олишган – муаллиф) бўлганлиги сабабли улар бор диққатларини ҳужумга қаратишди. Одатда ўз уйида тўп сурадиган ҳар бир жамоа чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозониб, ўз мухлисларини хурсанд қилишни истайди. Учрашув олдидан бу ҳақда шогирдларимга керакли кўрсатмаларни бергандим. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарама-қаршилик ниҳоятда оғир кечди. Аввалига 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Биринчи бўлим охирларида самарқандлик футболчи (Фарзин Мухторов назарда тутиляпти - муаллиф) бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозамизга тўғрилаб қўйди. Танаффусдан сўнг майдон эгалари янада ҳужумга зўр беришди. 72-дақиқага келиб мезбонлар аъзоси чамаси 30-35 метрлардан кучли зарба билан дарвозамизни аниқ нишонга олиб, супергол муаллифига айланди. 82-дақиқада эса рақиблар ҳимояда қўпол хатоликка йўл қўйишди. Натижада, Фарруҳ Шотурсунов юзага келтирган қулай вазиятдан Орифхўжа Абдуҳолиқов самарали фойдаланди, 2:3. Муҳими, йигитлар ўз олдиларига қўйилган вазифани ортиғи билан уддалашди ва сафардан қимматли уч очко билан ортга қайтдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эканлигини йигитлар амалда исботлашди. 1-турда эса ўз майдонимизда “Ифтихор” билан (1:1) муроса кўчасини танлагандик. 

ПРО-лига. 2-тур. Барча ўйинлар якунланди

Бугунги таркибимиз негизини  асосан келажаги порлоқ иқтидор эгалари ташкил қилади. Уларда профессионал футболдаги тажриба ҳали камроқ. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга уларнинг маҳорати янада ошиб бораверади. Биласизми, қаерда чиройли, ҳужумкор, мазмунли ўйин ҳамда ютуқ бўлса, раҳбарият ҳам сизга шундай ижобий муносабатда бўлади. Кези келганда “Нурафшон” жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган клуб мутасаддиларига, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Юқоричирчиқ тумани ҳокимлигига, жамоамиз аъзолари номидан миннатдорлик билдириб қоламан.

Неъматжон Аҳмедов сухбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика