RU

Последние новости

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  1 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  3 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  2 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  14 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди Новости

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди

Ўзбекистон Про-лигаси 10-тури доирасида "Нурафшон" - "Лабса" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб ёмон жамоа эмас. Бекорга улар гуруҳнинг юқори ўринларида юрмаябди. Бухорода биз бундан-да яхшироқ ўйнагандик, нисбатан осонроқ бўлганди, кўплаб вазиятлар яратгандик.

Иккинчи бўлимда ғалати ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Ҳужумчиларимиз ёшлик қилди барибир, агар тажрибали, ёши катта футболчилар бўлганида хатоларни кечиришмасди. Жамоа барқарорликни намойиш эта олмаяпти.

Ҳозирги замонавий футболда уй-сафар деган тушунча бўлмаяпти. Шу боисдан барча учрашувларда икки томоннинг ҳам имкониятлари тенг баҳоланмоқда. Асосийси футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини бажара олишса, барчаси яхши бўлади.

Фарруҳ Шотурсуновнинг йўқлиги билинди. Ўтган ўйинга қараганда камроқ ҳужумлар уюштирдик. У ва Мурод Ражабов биргаликда марказни ўз қўлларига олишганди. Аммо Фарруҳ йўқлиги сабабли ўйинимизда узилишлар юзага келди.

Ҳа, охирги ўйинлар қизил карточкамиз кўпайди. Футболчилар ўзларини боса олишмаяпти. Руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришмаяпти. Ўйлайманки, буни тузата оламиз.

Рақиблардаги энг ожиз нуқта - дарвозабон эди. Футболчиларимга кўп айтаман, қулай нуқта бўлса дарвозага зарба бериш керак. Бироқ улар телевизорда кўрганини қилишни исташади. Охиригача бориб, чизиқнинг устидан гол ургиси келади. Аммо бу каби дарвозабонларга узоқдан зарба бериб туриш керак.

"Лабса"га омад тилайман", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика