RU

Последние новости

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  1 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  4 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди" Новости

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди"

Бугун "Бунёдкор" клуби янги ўйинчиларни таништириш маросимини ўтказди.

Унга кўра, "Қизилқум"дан ўтган ҳужумчи Воҳид Шодиев 14-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тадбирдан кейин ҳужумчининг "қалдирғочлар" сафига ўтиши борасидаги фикрларини билиш мақсадида кичик суҳбат уюштирдик.

- Биринчи даврани "Қизилқум"да омадсиз ўтказганингизни ҳисобга олганда, "Бунёдкор"да рақобатга бардош бера оласизми?
- Муҳими рақобатнинг борлиги. Рақобатдан қўрқмайман, ишлайман ва ҳаракат қиламан. Биринчи даврада жароҳатлар ва айрим сабабларга кўра ўзимни кўрсата олмадим. "Бунёдкор"да имконият беришса, ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. "Қалдирғочлар" сафига айнан рақобат борлиги учун ҳам ўтдим. Чунки, айнан шу омил футболчини ўз устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади.

- "Қизилқум"да фақат жароҳат ҳалал бердими ёки ўйин услубига мос тушмадингизми?
- Балки, уларнинг ўйин услубига ҳам мос тушмагандирман. Камига жароҳат. Бир қанча сабаблар йиғилиб омадсиз давра бўлди. Мен учун энг катта минус бўлгани, футболчининг жисмоний ҳолати учун жуда зарур бўлган қишки йиғинни ўтказиб юбордим. Икки ой давомида футболдан четда бўлдим. Шу сабаб, ўша йўқотилган икки ой ўрнини тўлдириш қийин бўлди.

- Мураббий "Бунёдкор"га таклиф этиш жараёнида сиздан нимани кутишини айтдими?
- Бу клубда олдин ҳам ўйнаганман. Жамоа ўз олдига доимо катта мақсадларни қўяди. Клуб ичидаги принципларни ва талабларни яхши биламан. Шу ўринда, менга олдинги ҳолатимга қайтиш учун имконият бераётган Миржалол Қосимовга раҳмат айтаман.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика