Воҳид Шодиев: "Перак" сафида дебют голимни урдим"
03 янв 2016 18:19
Новости
Воҳид Шодиев: "Перак" сафида дебют голимни урдим"
Ўзбекистонлик ҳужумчи Воҳид Шодиев яқиндагина Малайзиянинг "Перак" клуби билан 2 йиллик шартнома тузганди.
Биз футболчимиз билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.
"Перак" сафига тезда қўшилиб кетдим. Куни кеча "Фелчра"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мен ушбу ўйинда дебют голимни уришга муваффақ бўлдим. Жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Малайзияда янги мавсум 13 февраль куни бошланади. Унга қадар бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча меҳмонхонада истиқомат қилаяпман. Клуб яқин орада алоҳида уй ажратади. Ўшанда оилам ҳам Малайзияга кўчиб келади.
Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон халқини кириб келган 2016 йил билан табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!", - дейди Воҳид Шодиев.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Комментарии