RU

Последние новости

09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  0 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  1 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" ўйнайди Новости

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" ўйнайди

Бугун олий лиганинг 25-турида "Нефтчи" клуби Қаршида "Насаф" клуби меҳмони бўлади.
"Нефтчи": Бугун "Насаф"га қарши ўйин

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафарда "Насаф" клуби меҳмони бўлади. Андрей Фёдоров бошчилигидаги жамоа айни пайтда 48 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. Кеча ёшлар лигаси доирасидаги ўйинда "Насаф" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бугунги баҳс соат 18:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Фахрийларимиз саралашдан муваффақиятли ўтишди

Хабарингиз бор, фахрийларимиз Республика биринчилиги саралаш босқичида иштирок этишаётган эдилар. Кеча жамоамиз аъзолари Наманганнинг “Навбаҳор” фахрийларини меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан олдин финал босқичига йўлланма олишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Шавкат Жўрабоев наманганликлар дарвозасини ишғол этиб, жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди.

Бундан олдинги турда “Қўқон-1912” жамоаси “Марказий” ўйингоҳда Андижон фахрийларини қабул қилиши лозим эди. Аммо меҳмонлар ўйинга келишмагани сабабли фахрийларимизга техник ғалаба ёзилди. Натижада 5 ўйиндан 15 очко жамғарган “Қўқон-1912” фахрийлар жамоаси минтақада биринчи ўринни нақд қилиб қўйишди.

Олдинда яна битта учрашув бор. Аниқроғи, Фарғонада ўзига хос “дерби” бўлиб ўтади. Бироқ бу ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар фахрийларимиз пешқдамликни сақлаб қолишади.

Айтганча, бешта ўйинда бешта ғалаба қозонган “Қўқон-1912” фахрийлари ҳали ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишмади. Тўплар нисбати ҳозирча – 7:0. Бундан ташқари, битта техник ғалаба бор.


"Навбаҳор": Олимпия терма жамоасига ютқаздик

Кеча Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

"Лочинлар" 25-турни 16 октябрь куни сафарда "Олмалиқ" жамоасига қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика