RU

Последние новости

14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  1 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  9 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2

“Водий футболи”. Видео. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1 Новости

“Водий футболи”. Видео. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

Водий футболига оид янгиликларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бир кунлик дам
Кеча олий лиганинг 10-турида Бекободга сафар қилган жамоамиз “Металлург”га йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Албатта, жамоамизни Бекободда йирик ҳисобда ютқазишини кўпчилик кутмаган бўлиши табиий. Чунки андижонликлар жорий чемпионатда йирик ҳисобда имкониятни бой бермаганди. Ҳатто “Насаф”, “Локомотив” ва “Олмалиқ” каби етакчилар билан беллашувда ҳам йирик мағлубият қайд этилмаганди. Аммо жамоамизни Бекободда ўйини қовушмади.
Ана шу ўйиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Эртадан жамоамиз яна Андижонга йиғилиб навбатдаги водий дербисига тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: Ишқибозларимиз Тошкент томон йўлга чиқди

Бугун 24 май, шанба. Олий лиганинг 10-тури якунига етади. Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 18:00да старт олади.
Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлаётганини сир эмас. Айниқса қўқонлик ашаддий ишқибозлар севимли жамоасининг олдинги турдаги ғалабасидан сўнг бугун пойтахт томон йўлга чиқди. Шунингдек аслида қўқонлик бўла туриб, бугунги кунда Тошкентда истиқомат қилаётган мухлислар ҳам бугун ТТЙМИ стадионида “Қўқон-1912”ни қўллаб-қувватласа ажаб эмас. Айишларича, стадионда 4 ва 5 секторлар меҳмонларга ажратилган экан. Ҳақиқий аншлаг кўрсак ажаб эмас.


“Навбаҳор”: Отабек Валижонов “Қўқон-1912” билан ўйинни ўтказиб юборади
Кеча “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳснинг иккинчи бўлимида Отабек Валижонов бош ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олди ва майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.
Энди “Навбаҳор”нинг кейинги турдаги баҳсида Валижонов майдонга туша олмайди. Айтиш лозимки, “Лочинлар”нинг навбатдаги рақиби - “Қўқон-1912”.


“Нефтчи”: “Насаф” билан ўйин видеоси

“Нефтчи” кеча “Истиқлол” стадионида “Насаф”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қуйида ана шу учрашувдаги вазиятларни томоша қилишингиз мумкин.

TAS-IX

TAS-IX эмас

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика