RU

Последние новости

16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  0 16:19"Лейтон Ориент" - "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдами?  15 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  7 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  3 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  7 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   24 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  3 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  6 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   7 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  5

"Водий футболи". Сардор Эминов ва Сардор Раҳмоновнинг фикрлари Новости

"Водий футболи". Сардор Эминов ва Сардор Раҳмоновнинг фикрлари

Водий клублари футболчилари 15-турдан олдин ўз фикрларини билдиришди.
“Қўқон-1912”: Сардор Эминов: "Омадсизликлар ҳам руҳан таъсирини ўтказади"

Қўқонликлар кетма-кет мағлубиятдан кейин турнир жадвалида қуйи ўринларга тушуб кетмоқда. Жамоа энди 1 июль куни ўз майдонида "Бунёдкор" билан ўйнайди. Бўлажак баҳс олдидан жамоа етакчиларидан бири бўлган Сардор Эминов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта, кетма-кет мағлубиятлар барибир руҳан ўз таъсирини ўтказади. Ҳозир ҳамма таркибда, ўйинга тайёргарлик одатдагидек бўлмоқда. Биламан "Бунёдкор" билан учрашувда бизга янада қийин бўлади. Тан олиш керак, рақиб кучли. Лекин ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. 1 июль куни биз ўз мухлисларимиз қаршисида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Чунки орқага бошқа йўл йўқ.
- Ғалабага бўлган имконият ҳақида очиғи жиддий ўйлаб кўрмабман. Лекин юқорида айтганимдек, ғалаба учун ўйнашимиз аниқ. Ҳеч ким ютқамазан деб майдонга чиқмайди аҳир.

- Ишқибозлардан стадионга келиб, қизғин қўллаб-қувватлаб туришини сўрардим. Зеро бундай ўйинларда уларнинг далдаси жуда муҳим.


“Нефтчи”: Сардор Раҳмонов: "Қизилқум" билан ўйинда қора анъанани бузишга ҳаракат қиламиз"

"Нефтчи" 1 июль куни сафарда "Қизилқум" меҳмони бўлади ва шу билан биринчи давра ўйинларини якунлайди. Аввал хабар берганимиздек, фарғоналиклар сўнгги олти йилдан буён Навоийда мезбонларга фақат мағлуб бўлмоқда. Энди улар ўзлари учун ёқимсиз бўлган ушбу одимга чек қўймоқчи. Ҳимоячи Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашганимизда бу ҳақда айтиб ўтди.

- "Қизилқум" билан ўйинга одатдагидек тайёрланяпмиз. Сафарда бизни қийин ўйин кутиб турубди. Буни барча англаб етмоқда. Сайтингларда ўқидим, "Нефтчи" сўнгги олти йилдан буён "Қизилқум" майдонида мағлубиятга учраб келаётган экан. Биз футболчилар ушбу қора анъанага барҳам бермоқчимиз. Навоийда ғалаба қозониб, биринчи даврани юқори ўринларда якунламоқчимиз.

- Рақиб жамоа таркибида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов борлигини биламиз. Жуда кучли ва тажрибаси юқори бўлган ҳужумчи. Бежизга у тўпурарлик қилаётгани йўқ. Насиб қилса бўлажак баҳсда унга ўйин бермасликка уринамиз ва гол уришига имконият бермаймиз.


“Андижон”: Бугунги машғулот асосий майдонда ўтади

Кеча ўз қароргоҳига йиғилган жамоамизнинг “Пахтакор” билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда. Бугун кечки пайтки машғулот “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. “Динамо” билан ўйинда ёш футболчи Фарҳод Бекмуродов олий лигада дебют қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви 1 июль куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика