RU

Последние новости

10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  1 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  3 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  10 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви Новости

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади.
“Нефтчи”: Жавоҳир Расулов кеча оёғини операция қилдирди
“Насаф”га қарши кечган ойинда оёғининг тизза қисмидан жароҳат олган Жавоҳир Расуловнинг кейинчалик ушбу жароҳат асорати қийнаб келаётганди. Кеча футболчи Тошкентдаги шифохоналарнинг бирида операция столига ётди.
- Яратганга шукр, операция муваффақиятли ўтди. 10 кун давомида ҳассада юраман. Насиб қилса 20 кунда тўп билан ишлаб, умумий гуруҳга қўшиламан дейди - Расулов.

"Қўқон-1912": Бугун дерби
Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. Маҳаллий "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Ҳозирга келиб “Қўқон-1912” ҳисобида 10 очко, “Нефтчи” ҳисобида эса 26 очко бор. Бугунги ўйинга барча мухлисларни таклиф қилиб қоламиз.

“Навбаҳор”: “Қизилқум”га имконият бой берилди

Кеча олий лиганинг 13-турида Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Лочинлар” сафида иккала голга ҳам Мўйдин Мамазулумов муаллифлик қилди. Шу тариқа “Навбаҳор”нинг 3та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди. Жамоа кейинги турни ўз майдонида “Шўртан”га қарши ўтказади.

“Андижон”: Эртага “Бунёдкор”га қарши ўйин

“Бургутлар” “Бунёдкор” билан 14 бор куч синашишган. “Бунёдкор” 11та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Эртанги баҳс 18:30да “Соғлом Авлод” стадионида бошланади.

“Андижон” 12та турдан сўнг 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика