RU

Последние новости

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

"Водий футболи". Бугун Мурод Исмоилов тақдирланади Новости

"Водий футболи". Бугун Мурод Исмоилов тақдирланади

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
"Андижон": Бугун Бекободда ўйин

Бугун олий лигада 10-тур баҳсларига старт берилади. “Андижон” мазкур турни сафарда “Металлург”га қарши ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, иккала жамоа ҳам ўтган турда ғалаба нашидасини суриб ўз ҳисобига 3 очкодан қўшиб қўйди. Шу боис жамоалар бугунги баҳсга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўришди. Кеча Тошкентга йиғилган “Андижон” жамоаси пойтахтда ўйин олди машғулотини ўтказди. Кечки маҳалдаги машғулот “Солиқчи” стадионида бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда, жамоамиз бугунги беллашувга тайёр ва Бекободда футболчилар очко олиш илинжида майдонга тушишади.

Кеча “Металлург” ва “Андижон” ўринбосарлари ўртасидаги баҳсда ёшларимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Бугун асосий таркиб жамоалари ўртасидаги баҳс 17:30да бошланади.


“Нефтчи”: Бугун апрель ойининг “Энг яхшилари” ва Омонбулбул тақдирланади

Хабарингизбор, бугун “Нефтчи” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади. Қизиқарли кечиши кутилаётган мазкур баҳс олдидан ўзига хос кичик тадбир ташкил этилиши режалаштирилган. Гап шундаки, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ва “Championat.Asia” сайти ҳамкорликда ташкил этган ой лауреатларининг ортда қолган апрель ойида “Энг яхши мураббий” Мурод Исмоилов (“Нефтчи”) ва “Энг яхшифутболчиси” деб топилган Шохруҳ Гадоев бугунги ўйин олдидан тақдирланади. Уларга ПФЛ вакили Валерий Лёткин махсус совғани топширади.

Шунингдек, 2015 йил Юртбошимиз томонидан “Кексаларни эзъозлаш йили” дея аталгани муносабати билан жойларда кексаларга эхтиром кўрсатилмоқда. Хусусан, “Нефтчи” клуби ҳам бугун жамоанинг ташкил этилганидан буён бутун вужуди билан ишқибозлик қилиб келаётган таниқли Омонбулбулга иззат-икром кўрсатган ҳолда, клубнинг совғаси билан тақдирлашни режасига киритган.


“Қўқон-1912”: Бугун ёшларимиз ўйнайди

Ёшлар лигасининг 10-тур ўйинлари бугун ниҳоясига етади. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоамиз яна бир неча соатлардан сўнг Тошкентда “Локомотив” билан куч синашади. Бугунги рақибимиз “темирйўлчилар” ёшлар лигасида шу кунгача 9та ўйин ўтказиб,11 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 11-ўринни банд этиб турибди. Ёшлар жамоамиз эса 8та ўйинда 16 очко қўлга киритиб, жадвалнинг 5-поғонасини банд этиб турибди.

Ёшлар жамоамиз ҳақида гап кетганида яна бир фактни айтиб ўтишни истардикки, жамоа чемпионатда шу кунгача мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб турибди. Истардикки, бугунги баҳсда ҳам Муҳсин Низомиддинов шогирдлари ушбу ёқимли анъанани давом эттиришини. Бу борада ёшларимизга муваффақият тилаб қоламиз.


“Навбаҳор”: “Олмалиқ” билан ўйин 18:00 га кўчирилди

Бугун олий лига 10-тури доирасида “Навбаҳор” жамоаси “Олмалиқ”ни қабул қилади. Ушбу учрашув 19:00 да бошланиши керак эди, лекин клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, об-ҳаво ўзгариши ва бошқа сабабларга кўра ўйиннинг бошланиш вақти 18:00 га кўчирилган.
Бундан ташқари, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификацияси якунига етди. 8-турда “Насаф”га қарши баҳсда майдондан четлатилган Ашурматов ўтган турни ўтказиб юборган эди. Бугун у шогирдларига бевосита майдондан туриб кўрсатмалар бериб туради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика