RU

Последние новости

12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  0 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  10 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади Новости

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун водий дербиси

Бугун олий лигада 11-тур баҳсларига старт берилади. Мазкур турнинг яна бир марказий ўйинларидан бири Андижонда бўлиб ўтади.

Водий дербисида бугун “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашишади. Тўғри, айни пайтда фарғоналиклар мусобақа жадвалида юқори ўринларда, андижонликлар пастки поғоналарда бўлишига қарамай, дерби барибир кескин ўтади. Шу боис бугунги ўйинга қизиқиш юқори. Қолаверса, бугун “Соғлом авлод” стадионига фарғоналик минглаб мухлисларни ҳам келиши кутилмоқда. Айни дамда футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва бугунги баҳсга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашув соат 17:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 11-тур ўйинлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ёшлари ўз майдонида "Навбаҳор" ўринбосарларини қабул қилади. Чемпионатда мағлубиятга учрамай келаётган ёшларимиздан бугун ҳам ушбу ёқимли анъанани давом эттиришларини кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз ўйин "Марказий" стадионда соат 16:30да старт олади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


“Нефтчи”: Ўйиндан олдинги машғулот “Истиқлол” стадионида ўтказилди

Олий лига 11-турида “Нефтчи” жамоаси “Андижон” меҳмони бўлади. Водий дербиси бугун 17:00 да “Истиқлол” стадионида бошланади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўйиндан олдинги машғулотни кеча 10:00 да “Истиқлол” стадионида ўтказишди. Жароҳати бор Жавоҳир Расулов ва дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган Шукурали Пўлатовлардан ташқари барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.


“Навбаҳор”: Дербига тайёргарлик жиддий

Олий лига 11-турида яна бир водий дербиси бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Наманганликлар бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Асосий таркиб бугун ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг “Марказий” стадионда машғулот ўтказади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика