Влахович ЕЧЛдаги дебюти ҳақида: “Бу ўйинни унутиб бўлдим”
23 фев 2022 08:05
Новости
Влахович ЕЧЛдаги дебюти ҳақида: “Бу ўйинни унутиб бўлдим”
ЕЧЛ 1/8 финалида “Ювентус” сафарда “Вильярреал” билан дуранг (1:1) ўйнади.
Туринликлар сафида мусобақада дебютини ўтказган Душан Влахович ўйин стартиданоқ рақиб дарвозасини ишғол этди.
“Орзум “Ювентус”да амалга ошди, аммо ғалаба қозона олмадик ва бундан хурсанд эмасман, ютишни истагандик. Бу рўй бермади, олдинга интилишда давом этамиз.
Ўйлашимча, кийим алмаштириш хонасидаги режаларимизни амалга оширдик, лекин, кўп жиҳат рақибга боғлиқлиги шубҳасиз. “Вильярреал”ни ўйин билан табрикладик.
Шахсан ўзим аллақачон бу учрашувни унутдим, кейинги баҳс ҳақида ўйлашим керак.
Гол нишонлашимга келсак, одамлар доимо нотўғри хулоса қилишади. Газеталарни ўқимайман ва бу жест танқидчиларга эмас, оилам аъзосига бағишланганди. Бори шу”, дейди Влахович.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Комментарии