"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"
27 янв 2025 18:02
Новости
"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"
Италиялик собиқ ҳужумчи Алессандро Матри Душан Влаховичнинг "Ювентус"даги муаммолари ҳақида гапирди.
Сербиялик футболчи "бьянконери" асосий таркибига кирмай қўйди: сўнгги учта ўйинда Тиаго Мотта уни фақат якунда захирадан майдонга туширди. Футболчи А Сериядаги сўнгги голини 14 декабрь куни "Венеция"га урди.

"Влахович 3 йилдан бери кучаймади. Ҳамма нарсада Аллегри айбдор қилишди, лекин у Мотта билан ҳам қийналмоқда. Бу фақат унинг айбими ёки унга етарлича имконият яратиб берилмаяптими, буни аниқлаш керак. Шартнома билан боғлиқ вазият ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда", – деди Матри.
Влахович 2022 йилнинг январида "Фиорентина"дан 83,5 млн евро эвазига "Ювентус"га ўтган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии