RU

Последние новости

00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 00:21ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Интер", ПСЖ – "Ньюкасл" ва бошқа эътиборли учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  1 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  6 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  7 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  38

Владимир Сафаров 80 ёшда! Новости

Владимир Сафаров 80 ёшда!

Бугун ўзбек футболи журналистикаси ва тарихида катта из қолдириб бўлган Владимир Сафаров 80 ёшни қарши олмоқда.

Владимир Ашотович Сафаров - Ўзбекистон футболи тарихчиси ва "Пахтакор"га оид барча муҳим воқеаларини қайд этиб борувчи инсон.

У жазмен, журналист, ёзувчи ва ўзбек футболи тарихчиси сифатида машҳур инсон саналади. У ташкил этган "Арцах" жаз гуруҳи Ўзбекистондаги арман маданий маркази номидан халқаро фестивалларда қатнашади. Турли мамлакатлардаги ОАВда уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган, Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттизга яқин китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақида китоблар ёзган.

Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.

Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

«Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...» (1990), «Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин» (1995), «Ака-ука Ан футболи» (2002), «Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси» (2004), «Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов» (2009), «Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси» (2011), «Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр» (2013), «Игорь Шквирин. Ҳужумчи одиссеяси» (2014), «Раҳим Мўминов. Футболга бахшида умр» (2015).

Унга мустаҳкам соғлиқ ва ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Туғилган кун муборак, Владимир Ашотович!


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика