RU

Последние новости

16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  0 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  34 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди" Новости

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди"

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Андижон" клуби энди бор эътиборини янги мавсумга қаратгани ҳеч кимга сир эмас.

Албатта, жамоанинг Про лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоадаги футболчиларнинг ўрни беқиёс бўлгани айни ҳақиқат. 

Бу масалада гап кетганда легионер ўйинчиларнинг хизматини унутмаслик лозим. Сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ҳам мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан бири бўлди. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Унинг ҳам ҳимоядаги ишончли ўйинлари жамоанинг Суперлигага қайтишида муҳим омиллардан бири бўлди. Мудофаа вакили "Машъал", "Турон" ва "Шўртан"га қарши Андижондаги баҳсларда Бубанья голлари билан жамоасининг ғалабалари учун катта ҳисса қўшди. 



Сербиялик легионерга ортда қолган мавсум борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилдик.   

- Владимир, “Андижон” клубида ўтказган дебют мавсумингиздан ҳар томонлама қониққан бўлсангиз керак-а?

- Ҳа, ўйлайманки, биринчи мавсум аъло даражада ўтди.

- Бунгача Суперлига фаолият олиб боргансиз. Илк бор Про лигада тўп тепдингиз. Айтинг-чи, унинг даражаси қандай?

- Албатта, бунгача мен Суперлигада ўйнаганман. Про лигада ниҳоясига етган мавсум ҳам анча кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, "Андижон", "Бухоро" ва "Турон" клубларининг мавсумни зўр ўтказиб, Суперлигага чиқишгани ҳам фикримга исбот бўла олади.


- Сиз учун эсда қоладиган учрашувлар қайсилари бўлди?

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида икки-уч бор тўплар киритиб, ўзига хос натижа кўрсата олганимизни айтишим мумкин.

- Сиз ўйнаган жамоаларингизда 15-рақам остида тўп тепасиз. Бунинг сабабини айта оласизми?

- 15 — менинг омадли рақамим.

-  "Андижон" билан биргаликда вазифани муваффақиятли бажара олдингиз. Осон бўлмаган мавсумдан сўнг қаерда ҳордиқ чиқаряпсиз? 

-  Энг асосийси, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Ҳозирда оилам даврасида – уйимда ҳордиқ чиқаряпман.

-  Келаси йил учун режаларингиз қандай? Яна "Андижон"даги фаолиятингизни давом эттирасизми?

-  Мавсум яхши ўтди. Ҳозирда менинг хизматимга қизиқиш билдирган 2-3 та жамоадан таклифлар бор. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, "Андижон"да қолиб ўйнайвераман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика