RU

Последние новости

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  5 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  61 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  9 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

Владимир Андреев: "Кубокда кўпроқ ёшларга эътибор қаратамиз" Новости

Владимир Андреев: "Кубокда кўпроқ ёшларга эътибор қаратамиз"

Суперлига 26-турдан ўрин олган "Сурхон" - "Суғдиёна"(1:2) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Владимир Андреев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин. Ўйин томошабоп бўлди. Ўйинни ҳужумкорлик билан бошладик. Афсуски, бироз ўтиб гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг, футболчилар яна фаол ҳаракат қилиб, имкониятлар яратишга ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим бошларида гол уриб ҳисобни тенглаштирдик. Голдан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор қилган ҳолда, қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик. Учрашув якунига қадар яна гол ўтказиб юбордик. Бахтимизга АГМК ва "Пахтакор" ғалаба қозонди ва биз Суперлигада жон сақлаб қолдик. "Сурхон" жамоаси муҳлисларига раҳмат айтаман.

- Сардор Сулаймонов майдонни эрта тарк этди. Бу сизни режаларингизни ўзгартириб юбордими?


- Сулаймонов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг, ёш футболчи Ўрал Чориевга имконият бердик. Ёмон ҳаракат қилмади.

- Кубокдаги режалар қандай?

- Кубокда кўпроқ ёшларга эътибор қаратамиз ва шу орқали улар йил давомида қанчалик ўсишга эришганини кўрамиз. Шу ёшлар билан Қўқонда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика