Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"
08 дек 2016 11:51
Новости
Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"
Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев фаолиятини яна хорижда давом эттириши мумкин.
Қатарнинг "Ал Муайзир" ва Эроннинг "Сепахон" клубларида ўйнашга улгурган Мусаевга Япониянинг "Жубило Ивата" клубидан қизиқиш бор. Бу хабарни "Насаф" клуби спорт директори Виталий Ни тасдиқлади.
- Фозил Мусаев иккинчи даврада жамоамизга келиб катта ёрдам кўрсатди. Инкор этмайман, Фозил кейинги фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин. Ҳаммаси музокараларнинг қандай кечишига боғлиқ. Футболчининг "Насаф" билан тузган шартномаси тугаган. Биз ҳар доим ўйинчиларга профессионал муносабатда бўламиз. Шу боис ҳеч кимни жамоамизни мажбурлаб ушлаб тура олмаймиз. Ҳаммаси Фозилнинг ўзига боғлиқ", - дейди Виталий Ни "Футбол Экспресс" газетасига.
Комментарии