RU

Последние новости

16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  2 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  31 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  23 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди" Новости

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"

Coca Cola Суперлиганинг 20-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин стартида ишлар унчалик ўхшамади. Чунки бир ой бўлди-ки, расмий ўйинларда иштирок этмадик. Шунингдек, бир қанча йигитларда ҳаяжон ҳам сезилди. Ўйин бошида кимлардадир ваҳима сезилди, кейин барча ўзини тиклаб олди ва назорат қилишни бошлади. Хурсандман, бугун нафақат голлар урдик, балки, яхши ўйин ҳам намойиш қилдик. 

- Ўйинлар орасидаги вақтнинг катталиги бугунги ўйинда қанчалик сезилди?

- Айтганимдек, таъсири катта бўлди. Ўйин бошида кераксиз жойларда тўп йўқотдик. Йигитлар тонусдан чиқиб қолгани сезилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўзларини ҳам назоратга олиб, тўп билан бўлиб, яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, бу ҳолат ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин ярмига келганда биз бирдам коллектив сифатида кўрина бошладик, босимни оширдик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, натижага эришдик. 

- Грузиялик Никабадзенинг ўйини ҳақида.

- Улар керакли кўрсатмаларни, ўзларининг функцияларини бажаришмоқда. Улар гол уришлари, муҳим пасларни беришлари керак. У бугун ушбу вазифасини қойилмақом тарзда бажарди. Гиоргидан мамнунман, бугун иккита гол урди. Учинчисини эса ҳисоблашмади. Сабабини билмайман, эпизодни кўрмадим. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги почин билан табрикладим. Энди у навбатдаги учрашувини янада ишончлироқ тарзда ўтказади.

- Кейинги ўйин асосий рақобатчига қарши сафарда ўтказилади. Бу ҳақда нима дейсиз?

- "Насаф" - катта мақсадли жамоа. Уларнинг ўйинлари яхши. Бўлажак учрашув барча учун оғир ўтади. "Насаф"ни тахлил қилиб чиқамиз, улар қай тариқа ўйин қуришади, қандай қилиб кескин ҳужумлар уюштиради. Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Барча ғалабаларни мухлислар учун бағишлаймиз. Улар трибунани тўлдириб, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Уларга миннатдорлик билдираман.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика