RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  15 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  441 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Виталий Левченко: "Ўйиндан кейин мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат" Новости

Виталий Левченко: "Ўйиндан кейин мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат"

Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эдик. Тўғри, ёмон ўйнамадик, аммо баъзи вазиятларда концентрация етишмади. Муҳим вазиятлардаги бу камчилик бизга голлар олиб келди. Ўйин тенг кечди. Омад бугун "Насаф"га кулиб боқди.

- "Насаф" сизда қандай таассуротлар қолдирди?

- "Насаф" яхши жамоа. Ўзингиз ҳам биласиз-ку.

- Сизга нима етишмади?

- Концентрация.

- Ўйин охирида нима юз берди? Аксарият мураббийлар ўйиндан кейин рақибни ғалаба билан табриклайди ва мағлубиятни тан олади...

- Мен рақиб жамоа мураббийини кўрмаганга олмадим. Ўйиндан олдин мураббийлар кўришмаса бу нарсага оддий қаралади. Ўйиндан кейин қайсидир мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Ҳамманинг ўз ҳуқуқлари бор. Сизлар мени нимададир айблаяпсизларми? Мураббий ўйиндан ҳафсаласи пир бўлди ва ичкарига кириб кетди. Нега менга провокацион саволлар беряпсизлар?

- Абдулло Олимов ва Суннатиллонинг деярли майдонга тушмаётгани нима билан боғлиқ?

- Жароҳат, улар хатто бу ерга келишмади ҳам. 

- "Нефтчи"нинг мавсум олдидаги вазифаси сақланиб қоладими?

- Яна қайтараман, мен оммани тўлқинлантириб ёборадиган гаплар гапиришни истамайман. Мен тартибли инсонман. Мавсум охирида "Нефтчи" нечанчи ўринда бўлишини кўрамиз. Ўшанда "Нефтчи" нечанчи ўринни олганини айтаман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика