RU

Последние новости

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  6 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Виталий Левченко: "Ўйин унутилади, натижа қолади" Новости

Виталий Левченко: "Ўйин унутилади, натижа қолади"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко фикрларини билдирди.


- Оғир ўйин бўлди. "Қизилқум" бу ерга очко умидида келишини билгандик. Улар турнир жадвалидаги жойлашуви сабабли лигада қолишлари учун уч очко керак бўлиб турганди. Ўйинг жанговар ўтди, ғалаба қозонганимиздан мамнунман. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсанд қила олдик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ўйин эсдан чиқади, натижа эса қолади. Бу ҳақиқат. 

- Зоир Жўрабоев ушбу мавсумда чемпионатни аъло даражада ўтказди. Тожикистон термасида жамоага олиб келиниши мумкин бўлган бошқа футболчилар борми?

- Барча йигитларни кузатиб боролмаймиз. Бироқ у ерда бизни қизиқтирган футболчилар бор. Ким жамоада кетишни истаса, кимни ҳисобга олмаётган бўлсак ўша жамоадан кетади. Бу борада ишлар жараёни кетмоқда. Барчаси ҳолатга қаралади. Агарда бирор позицияни кучайтира оладиган, бизнинг иқлимга мослашган футболчи бўлса, уни жамоага олиб келиш вариантини кўрамиз.

- Ушбу "Нефтчи"дан кўнглингиз тўлган ҳолатлар нимада-ю, камчиликлар нимада?

- Йигитларга раҳмат, улар мавсум давомида бор кучи билан ҳаракат қилишди. Мағлубиятсиз юрган пайтимизда улар яхши давр ўтказишди. Бу мени қувонтирди. Албатта, кўнгилсиз ҳолатлар ҳам бўлди. Керакли жойларда очколар йўқотдик. Шу орқали совринли ўринлардан тушиб, мана шу ўринда турибмиз. Умуман олганда барчаси яхши ўтди. Фақатгина кўнгилсиз пасайишлар кўп нарсага таъсир ўтказди.

- Мавсум тугашига бир тур қолди. Легионерлардан кимлар жамоада қолади ва кимлар кетади?

- Барчаси иш жараёнида. Мен ҳам легионерларнинг чемпионат даражасига мос бўлишини, етакчи бўла олишини истайман. Ҳозир бу саволга жавоб бериш жуда қийин.

- Бугун мавсумдаги сўнгги уй ўйинини ўтказдик. Мухлисларга қандай баҳо берасиз ва қандай тилаклар тилайсиз?

- Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар бизни доимо қўллаб туришди ва ҳақиқатдан ҳам бизнинг футболчимиздек бўлиб туришди. Улар келаси йили ҳам шундай тарзда давом этишларини сўраб қолардим. Биз ҳам уларга ўйин сифати ва натижадан роҳатланишлари учун ўйнаймиз. Уларни қўлдан келганча хурсанд қилиб, камроқ ҳафа қилишни ўйлаймиз.

- Иккинчи бўлимда фақатгина Ғулом-Ҳайдар Гулямовга эътироз билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Биласизми, қачонки футболчилар асабларини асрай олишмаса, уларга жуда қийин бўлади. Биз доимо сифатли ўйнашни истаймиз. Ёмон ҳолат бўлмади, Ғулом-Ҳайдар яхши мавсум ўтказди. Паспортга қарамайлик, у жамоанинг ёш футболчиларидан эмас. У ҳам ҳаракат қилмоқда, чарчамоқда. Барчасини тахлил қилиб, нима қилса унга яхши бўлишини айтиб турамиз. Бу ҳам иш жараёнининг бир қисми. Бунга эътибор бермаслик керак. Ротация орқали футболчиларга дам берса бўлади. Бироқ бизда сифатли футболчилар кам. Ҳолат шундай. Биргина ўйин қолди, уни юқори даражада ўтказиш керак.

- "Нефтчи"га уч футболчи: Одил Ҳамробеков, Тимур Мамасиддиқов ҳамда Шоҳруз Норхоновнинг келиши борасида миш-мишлар тарқалди. Бу миш-мишларга қандай изоҳ бера оласиз?

- Нима ҳақида гапираётганингизни тушуниб турибмиз. Бизда жамоага олиб келиниши мумкин бўлган, биз қизиқиш билдираётган футболчиларнинг рўйхати бор. Бироқ футболчи шартнома имзоламагунча барчаси оғиздаги гап бўлиб қолаверади. Футболчиларда доимо таклифлар бўлади ва улар ўзларига яхши бўладиган жойни танлашади. Бизда рўйхат бор. Бироқ бошқа томондан, футболчида ўша жамоада ўйнаш иштиёқи ҳам бўлиши керак. Иштиёқи бўлмаса, музокаралар ҳам ёрдам бермайди. Барчаси футболчига боғлиқ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика