RU

Последние новости

21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  3 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  3 21:30Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  7 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  14 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  23 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  7 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   92 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0

Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски" Новости

Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун яхши ўйин бўлди. Интенсив ва динамик футбол гувоҳи бўлдик. Бир жамоа ҳужум қилган бўлса, иккинчи жамоа яхши ҳимояланди. Ижобий натижа қайд этганимиздан хурсандман. Ғалабасиз серияга барҳам бера олдик. Бугунги уч очко футболчиларга янада кўпроқ иштиёқ тақдим этади. Мусобақа жадвалидаги ўринлар учун кураш янада қизийди", - дея таъкидлаб айтиб ўтди Виталий Григорьевич.


- Бугун учрашувда асосий таркибда ўзгаришлар бўлди. Ушбу ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?


- Тўлиқ кўнглим тўлди дея олмайман, сабаби ҳар доим вазиятни яхшилашга имконият бўлади. Имкон қадар максимал тарзда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Чизиқлар ўртасидаги тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Жамоа ўйини худди Швейцария соатлари каби аниқ бўлиши керак. Биз шунга интиламиз. Ҳозир эса хатолар бор, лекин бугунги натижадан хурсандман.


- Бугунги ғалаба жамоамиз тарихидаги 500-ғалаба бўлди. Ушбу тарихий ғалабани кимгадир бағишлайсизми?


- Биринчи навбатда бу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски. Мавсум аввалида, улар биздан яхшироқ натижалар кутишганди. Жамоа аъзолари эса ушбу ғалабани оила аъзоларига бағишлашса керак.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика