RU

Последние новости

12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  1 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  9 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5

Виталий Левченко: "Ифлос футбол?" Мен бундай кўрсатма бермаганман" Новости

Виталий Левченко: "Ифлос футбол?" Мен бундай кўрсатма бермаганман"

"Насаф" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

"Яхши ўйин бўлди. "Насаф" ташаббусга эга бўлди, биз атайин тўпни рақибга бердик ва иккинчи рақамда, қарши ҳужумларда ўйнашга қарор қилдик. Сўнгги дақиқаларда гол ура олдик. 

"Насаф"да 1-2 та вазият бўлди, аммо улардан фойдалана олишмади. Балки бугун омад ҳам кулиб боққандир. Кетма-кет учта мағлубиятдан кейин йигитлар билан гаплашиб олдик ва хатоларни таҳлил қилдик", - деди Виталий Левченко

- "Нефтчи" ўйиндан аввал лигада қолишини биларди, аммо жамоаиниз худди финалдек ҳаракат қилишди...

- Биз бу ерга курашиш учун келгандик. Сабаби мусобақа жадвалини кўргандингиз, биздан аввал тугаган учрашувлардан қатъий назар мотивация кучли эди. Натижаларни эшитганимиздан кейин елкамиздан тоғ ағдарилди ва йигитлар экин ўйнашди. 

- "Истиқлол"да ишлагангизда ҳам, "Нефтчи"даги олдинги ўйинларда ҳам чиройли футбол намойиш этарди. Аммо бугун айниқса биринчи таймда "ифлос футбол" намойиш этилди. Ҳатто қайсидир футболчининг оёғи синиб кетса ҳам бунчалик қаттиқ бақирмайди...

- Бу саволингизга жавоб бера олмайман. Шахсан мен уларга ётиб олиш бўйича кўрсатма бермаганман, ишонинг. Аксинча футболчиларга тартибли ўйнаш бўйича кўрсатма бергандим. 

- Бошқа жамоа сизларга бугунги ютуқ учун мукофот пули таклиф қилгани ҳақида миш-мишларни эшитдик...

- Бизда стандарт вазият эди. Мусобақа жадвалида қаерда эканимизни кўрдингиз. Шу боис ўз мақсадларимизни бажариш учун ўйнадик холос. 

- Кейинги йилги вазифа ва мақсадлар қандай? 

- Ҳозирча бу ҳақда билмайман, барчаси вилоят ҳокими билан учрашувдан кейин маълум бўлади. Мен келганимида олдимга лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Кейинги йил нима бўлишини энди биламиз.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика