RU

Последние новости

07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  1 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  2 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим" Новости

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзларинг кўрдинглар, бугун "Металлург" бизга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Оғир ўйин, вазиятларни юзага келтириш осон бўлмади. Шундай бўлса-да, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда натижага эришдик. Йигитлардан миннатдорман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга жамоамиз номидан алоҳида рахмат айтаман.

- Манучеҳр Сафаров, Диёр Туропов каби футболчиларни ўйин бошиданоқ туширса бўлмасмиди?

- Футболда рақобат керак. Рақобат бор жойда футболчи ўсишга эришади. Таркибдаги барча футболчиларга имконият беришимиз керак. Ҳали олдинда узоқ мавсум бор, барчанинг жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб боришимиз зарур. Футболчи кетма-кет ўйнайверса ёки яна кимдир захирада қолаверса, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади.

- Билолхон Тошмирзаевнинг алмаштирилишига сабаб нима? У кўрсатган ўйиндан қониқмадингизми?

- Йўқ, уни карточка хавфи бор экани учун алмаштирдик. Жуда кўп вазиятларда иштирок этди. Тошмирзаев тезкор футболчи, биринчи бўлимда унинг тезкорлигидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил этишни режа қилгандик.

- Манучеҳр Сафаров иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Нега ўйин бошиданоқ асосий таркибга киритилмади?

- Сафаров етакчи футболчи. Секин-секин жамоамизга мослашиб бораяпти. Ҳали олдинда ундан кўп нарсаларни кутаяпмиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика