RU

Последние новости

20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  0 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  2 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  7 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0

Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик" Новости

Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Чиройли футбол бўлди. Ҳар икки жамоа ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилди. Афсуски, майдон ҳолати зўр эмаслиги кўп ҳолатларда панд берди. Шу боис комбинацион футбол ўрнига яккакурашларга бой ўйин кўрдик. Ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Энди кейинги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.

- Кожо ва Нимели ўйинини қандай баҳолайсиз? Улар иккита учрашувдан бери жамоага киришиб кета олишмаяпти.

- Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни бошлаганимиздан сўнг орадан бирмунча вақт ўтиб улар машғулотларга қўшилди. Йиғиннинг бошидан биз билан бўлгани йўқ. Шунинг учун бу икки футболчига вақт керак деб ҳисоблайман. Кожо бугун яхши ҳаракат қилди, фақат бир вазиятда бирга-бир гол уриши керак эди, аммо тўпни шеригига узатишни маъқул курди. Ваҳоланки ўзи қулай ҳолатда турганди. Вақт ўтиши билан янги футболчилар жамоага киришиб кетадилар.

- Ўз пайтида "Нефтчи" собиқ иттифоқ иккинчи лигасида ўйнарди, Қўқонда эса "Автомобилчи" жамоаси бўларди. Евгений Матвиенко деган футболчи Қўқонда яхши ўйнаган пайтда Саркисян уни яна "Нефтчи"га қайтарганди. Чунки ўшанда Қўқон ёрдам қилмаганида "Нефтчи" пастга тушиб кетган бўларди. Энди бўлса "Қўқон-1912" оғир кунларни бошдан кечиряпти ва "Нефтчи" ҳозир ёрдам берса бўлади-ку. Сиз бунга нима дейсиз?

- Саволингиз учун раҳмат. Биз ҳам Шоҳруҳ Гадоевни "Қўқон-1912"га бериб, сизларга ёрдам қилдик. Бугун у дарвозамизга гол урди ва қўшимча таймларда тўп киритмаганимизда ўйин дуранг билан якун топарди. Биз ҳам қўлдан келганча ёрдам беряпмиз. Биз битта вилоят жамоасимиз ва буни тушунаман. Агар бирорта футболчимиз Қўқонда ўйнашни хоҳласа, муаммо йўқ, биз ҳар қандай йўлни синаб кўрамиз.

- Бугунги ғалаба орқали "Нефтчи" яна чемпионлик пойгасига қайтдими? Кейинги ўйин "Насаф" билан кечади ва бу баҳсда ҳам жамоа ўзини кўрсата оладими?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир энг муҳими тикланиб олиш, чунки "Насаф"га қарши баҳс атиги 4 кундан кейин бўлади. Биз мураббийлар жамоани тайёрлаш учун бор кучни ишга соламиз.

- Жамоанинг кайфияти жуда суст кўриняпти. Нимага бундай бўляпти? Бу "Насаф" билан халақит бермайдими?

- Айтганимдек, ўйинлар оралиғи қисқа ва тезроқ тикланишга тўғри келяпти. Август ойининг ўзида 6та ўйин ўтказамиз. "Бунёдкор" билан яхши ўйнаб ютқаздик, бугун эса оғир ўйинда ғалаба қозондик. Футбол шуниси билан қизиқ.

- Аброр Исмоиловнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ўйлайманки, у кейинги учрашувга тайёр бўлади. Унинг тишида оғриқ бор ва тезроқ тузалишига умид қиламиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика