RU

Последние новости

12:00"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"  0 11:34"Манчестер Сити" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 11:08"Барселона" яна Нико Уильямснинг трансфери устида ишламоқда  3 10:42«Ливерпуль» афсонаси: «Тен Хаг ноябрда ишдан олинади»  4 10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  1 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  4 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  10 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  3 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1

Виталий Легай: "Кубокда имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз" Новости

Виталий Легай: "Кубокда имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз"

Биринчи лига вакили Чустнинг "Чуст-Пахтакор" жамоаси кеча Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичида "Локомотив-БФК"га қарши ўйнади.
Мазкур ўйинда мезбонлар ғалабага эришиб кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Учрашувдан сўнг чустликлар устози Виталий Легай сайтимизга интервью берди.

- "Чуст-Пахтакор"ни қабул қилиб олганингиздан кейин биринчи расмий ўйинни Локомотив-БФКга қарши ўтказдингиз. Умуман олганда мураббий сифати дебютингиз омадли чиқди. Ортда қолган баҳс хусусида нима дейсиз?
- Мавсумнинг биринчи ўйини ҳар доим хоҳ чемпионат бўлсин, хоҳ Кубок баҳси доим қийин бўлади. Жумладан Локомотив-БФКга қарши ўтган учрашув ҳам осон бўлмади. Жамоани қабул қилиб олганимга кўп вақт бўлмади. Қолаверса йиғин ҳам бироз кеч бошланди. Шу боис футболчиларнинг бир-бирлари билан тўлиқ тушуниб кетишлари учун яна озгина вақт керак бўлади. Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, йигитлар мен талаб қилган ўйинни 50-60 фоизга кўрасата олишди. Асосийси якунда мавсумни ғалаба билан бошладик. Бундан жуда хурсандман.

- Кубокда Чуст-Пахтакорнинг мақсади қандай?
- Раҳбарият томонидан Кубокда жиддий мақсад қўйилмаган бўлса-да, биз имкон қадар узоқроққа боришни хоҳлаймиз. Чемпионатда эса муносиб курашиб, юқори ўринлар учун курашамиз.

- Жамоангиз таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, Элдор Исабоев, Оятулло Муҳитдинов ҳамда Аюбхон Гаппаров сингари ўз вақтида олий лига клубларида ҳаракат қилган ўйинчиларни кўришимиз мумкин...
- Албатта бу каби футболчиларнинг жамоамизда ўйнаши ишимизни янада енгиллаштириши табиий. Барибир уларда катта футбол тажрибаси бор. Ўсиб келаётган ёшларга уларнинг тажрибаси асқотади деб ўйлайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоамиз таркиби деярли янгитдан тузилди. Чемпионатнинг 3-4 тури ўтгач ўйинимиз ҳам янада шаклланади деган умиддаман.

- Энди жамоангиз чемпионатдаги илк ўйинни сафарда Қўқон-1912га қарши ўтказади. Бўлажак баҳсга шогирдларингизни қандай тайёрлаяпсиз?

- Қўқон-1912 кучли жамоа. Бежизга улар бу йил ўз олдиларига элитага чиқиш вазифасини қўймаяпти. Шу боис ўйин қийин бўлишини олдиндан хис этяпмиз. Лекин шунга қарамай биз ҳам қўл қовуштириб турмоқчи эмасмиз. Имкон қадар сафардан ижобий натижа билан қайтишни хоҳлаймиз. Насиб қилса Қўқонда мухлислар қизиқарли ўйинга гувоҳ бўлади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика