Винисиус бугун машғулотларда иштирок этмади. У жароҳат олдими?
05 фев 2024 23:14
Новости
Винисиус бугун машғулотларда иштирок этмади. У жароҳат олдими?
Винисиус Жуниор ЛаЛиганинг кетма-кет иккинчи учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
"Реал" вингери "Атлетико"га қарши баҳсдан (1:1) аввал чигилёзди машқларида жароҳат олган эди. Бош мураббий Карло Анчелотти бразилияликнинг бўйнида шикастланиш борлигини айтганди.
Бугун Винисиус машғулотларда иштирок этмади ва фақат физиотерапевтлар олдида бўлди. Маълумотларга кўра, клубдагилар футболчи 10 февраль куни "Жирона"га қарши ўтказиладиган баҳсгача сафга қайтишига умид қилишяпти. Ҳаммаси футболчининг сўнгги икки кун ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ.
23 ёшли вингер жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 6та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии