RU

Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди Новости

Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди

Бразилиялик вингер орзулари рўйхати ёзилган суратни Instagram'га жойлади.

Рўйхат қуйидагича кўриниш олган: 

- Ёқтирган клубимда ҳаракат қилиш;

- Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш;

- Дунёнинг энг йирик жамоасида ўйнаш; 

- Бразилия термаси шарафини ҳимоя қилиш;

- Болаларни илҳомлантириш;

- Класикода гол уриш;

- Чемпионлар Лигасини ютиш;

- Барча бразилияликларни менга мухлислик қилишга мажбур қилиш.



Бразилиялик ўз мактубини "Ҳар доим эсда тутинг: қўрқув – бу шунчаки иллюзия" деган сўзлар билан якунлади.

Таъсирлиси шундаки, Винисиус 22 ёшида ўша 8 орзунинг деярли ҳаммасига эришди.

Агар шу ой охирида Бразилия Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, рўйхат тўлиқ ижобат бўлади.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика