Винченцо Монтелла: "Кейинги сафар пенальтини ўзим тепаман"
21 апр 2015 13:44
Новости
Винченцо Монтелла: "Кейинги сафар пенальтини ўзим тепаман"
"Фиорентина" бош мураббийи Винченцо Монтелла "Верона"га қарши учрашувда (0:1) шогирдлари томонидан урилмаган пенальтидан ғазабда.
Ўйиннинг 67 даиқасида флоренцияликлар ярим ҳимоячиси Алессандро Диаманти 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмади.
"Бу мавсум тўртинчи муҳим пенальтини ура олмадик. Кейинги сафар ўзим тепаман. "Фиорентина" яхши ҳаракат қилди ва мағлубиятга муносби эмас эди. Биринчи бўлимда рақибга ҳужум ташкил қилиш учун имконият бермадик" - дейди мураббий.
Комментарии