RU

Последние новости

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   1 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  9 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Вилоят ҳокими “Қизилқум” футболчилари билан учрашди Новости

Вилоят ҳокими “Қизилқум” футболчилари билан учрашди

Теги :  Қизилқум
Ҳадемай, миллионлаб мухлисларимиз орзиқиб кутган дамлар бошланади. 5 март куни Ўзбекистон XXV миллий чемпионати олий лига учрашувлари бошланади.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилди. Жамоа аъзоларининг бир неча босқичда ўқув-машғулотлари уюштиришлари учун хомийлар томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Кончилар Навоийдан ташқари, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида йиғинлар ўтказиб, ўндан зиёд синов назорат учрашувларида майдонга тушдилар. Шунингдек, 26 январь — 7 февраль кунлари ташкил этилган Фарғона вилояти Ҳокими кубоги анъанавий турнирида муваффақиятли қатнашди.

Бир қатор янги футболчилар мураббийлар кўригидан ўтди. Мутахассислар ишончини оқлаган Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Вячеслав Шевченко (Украина), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар билан шартнома имзоланди.

“Қизилқум” жамоаси янги мавсумдан бошлаб уй учрашувларини яна Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказади. Стадионда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиш учун барча шароитлар яратилди. Футбол майдони жанубий кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда қайтадан тайёрланиб, хориждан майсалар келтирилди. Бу эса стадионда йилнинг исталган фаслида ажойиб футбол намойиш этиш имконини беради.

Футбол майдонига халқаро талабларга жавоб бериладиган дарвозалар ўрнатилди. Бундан ташқари, стадионнинг ювиниш ва кийиниш хоналари жаҳон андозаларига мос равишда қайтадан жиҳозланди.

Стадион футбол майдони майсаларига ишлов бериш учун Германия ва Голландия давлатларида ишлаб чиқарилган махсус техникалар олиб келинди.

Бугун, яъни, 4 март куни Навоий вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов “Ёшлар” спорт мажмуасига ташриф буюриб, “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг машғулотларини кузатди. Машғулотлар охирига етгач, Эркинжон Оқбўтаевич жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан учрашди.

Учрашув чоғида вилоят раҳбари навоийлик кўпонли мухлисларнинг янги мавсумда “Қизилқум” жамоасидан умидлари катта эканлиги, футболчиларнинг юқори савияда футбол намойиш этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов дўстона ва самимий руҳда кечган суҳбат охирида янги мавсумда “Қизилқум” футболчиларига фақат омад ёр бўлишини тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турдан жой олган “Қизилқум” — “Машъал” жамоалари учрашуви 5 март куни соат 17.00 да бошланади. Бу ўйин Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика