RU

Последние новости

12:28Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас"  1 12:05Ким Мин Жэ Манчестерга йўл олиши мумкин  3 11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  2 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  2 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  7 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  14 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  11 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  1 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  8 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  14

“Вилоят ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Биринчи кун Новости

“Вилоят ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Биринчи кун

Фарғонада ўтказилаётган “Вилоят ҳоким кубоги-2018” мусобақасининг биринчи куни ортда қолди.

Одатимизга кўра, ушбу мусобақани батафсил ёритишга ҳаракат қиламиз. “А” гуруҳидаги учалла учрашув ҳам шиддатли тарзда ўтганини айтиш жоиз.

Нурсиз дуранг
Биринчи ўйинида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун бор маҳоратларини намойиш этишди.

Айтганча, ушбу баҳсда “Истиқлол” таркибида тажрибали ҳужумчилардан бири Анвар Бердиев ҳаракат қилганини таъкидлаш жоиз. “Машъал” сафида эса бир қатор легионерлар майдонга тушишди.

 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
1-тур
 “Истиқлол” – “Машъал” – 0:0
 “Истиқлол”:
Н. Ашурматов, А. Мадалиев, А. Қурбонов, А. Жўрабоев, Э. Акбаров, Р. Абдуҳамидов, А. Файзуллаев, Т. Султонов, А. Раҳимзода, С. Асқаралиев, Ҳ. Шокиров.
Захира: Э. Исабоев, Б. Аминжонов, Х. Холиқов, Қ. Муҳаммаджонов, Ш. Бойқўзиев, А. Хожимирзаев, А. Бердиев.
“Машъал”: Б. Носиров, Ж. Убайдуллаев, А. Шодмонов, М. Убайдуллаев, Н. Павленко, Д. Башлай, А. Бегимқулов, О. Баранник, А. Олимов, З. Тўраев, А. Иноятов.
Захира: Ж. Ильясов, Ш. Қиличев, С. Абдураимов, С. Зокиров, М. Предм, Ш. Убайдуллаев, Ж. Асани.

Марказий ўйиндаги ягона гол
Мусобақанинг марказий ўйини деб эътироф этилган ушбу учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида бошланди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумга зўр беришди.

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” баҳсида ягона ўйин тақдири ҳал этди. Даврон Исақов ҳимоячилар хатосидан сўнг, учрашувда ҳисобни очди. Ушбу гол “Нефтчи” вакилларига ғалаба тақдим этди.

Қўқонлик сафида шу куни сербиялик легионер Ненад Лукич 60-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Фарғоналиклар сафида эса ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Илҳом Юнусов ҳаракат қилди. У ҳам захирадан ўйинга қўшилди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
1-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: 
Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов.
Назоратчи: Ф. Ҳасанов.
Гол: Даврон Исақов-75.
“Нефтчи”: 35. Фаррух Турдиалиев, 3. Шукур Пўлатов, 9. Темур Усмонов, 10. Абдулазиз Юсупов, 17. Сунатилло Эрматов, 20. Алишер Саматов, 44. Аброр Исмоилов, 77. Ислом Каримов, 85. Даврон Маматов, 88. Аббос Махситалиев, 94. Иқбол Бобохонов.
Захира: 1. Акмал Ортиқов,  19. Авазбек Ўлмасалиев, 21. Элёр Мамасолиев, 23. Отабек Аҳмаджонов, 33. Илҳом Юнусов, 34. Даврон Исақов, 70. Миржалол Неъматов.
“Қўқон-1912”:  21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (70. Қувондиқ Рўзиев-60), 14. Дониёр Ҳасанов (7. Жамшид Ҳасанов-90), 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-76), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 27. Даврон Ҳошимов, 55. Дарко Гожкович (26. Акмал Холмуродов-54), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (8. Собир Ҳамидов-76), 99. Игорь Таран (11. Ненад Лукич-60).
Захира: 1. Ўткир Юсупов.

Қувасойликлар ғалабаси
“Цементчи” ҳам мусобақанинг муваффақиятли бошлади. Қувасойликлар “Ўш” жамоасидан 1:0 ҳисобида устун келишди.

 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
1-тур
 “Цементчи” – “Ўш” – 1:0

Мазкур гуруҳдаги иккинчи тур ўйинлари 30 январь куни бўлиб ўтади.

Бугун ўйинбосарлар ўйнайди
Бугун “Б” ва “С” гуруҳида биринчи тур ўйинлари ўтказилади. “С” гуруҳида иштирок этаётган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари бугун Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоасига қарши майдонга тушишади. Ўйин соат 15:00да Фарғона давлат униветситетига қарашли спорт мажмуасида (ФарДУ стадиони) бўлиб ўтади.

БУГУНГИ ЎЙИНЛАР АНОНСИ:
“Б” гуруҳи тақвими:
1-тур
29 январь (душанба)

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ   Нефтчи СК стадиони соат  11:00
Навбаҳор-  Ўз Тонг Конг Хо   Нефтчи СК стадиони соат  15:00

“С” гуруҳи тақвими:
1-тур
29 январь (душанба)

Зомин – Ифтихор    ФарДу стадиони соат 11:00
Қўқон-1912 -2 – Турон   ФарДу стадиони соат 15:00

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика