Виллиан: “Лондоннинг бошқа бир клубига ўтишга тайёрман”
04 мая 2020 08:26
Новости
Виллиан: “Лондоннинг бошқа бир клубига ўтишга тайёрман”
“Челси” ярим ҳимоячиси фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
“Аввал ҳам айтганман. Агар “Челси”ни тарк этадиган бўлсам, ҳар қандай жамоа таклифлари учун очиқ бўламан. Мабодо рақобатчи клуб сафига ўтсам ҳам ёмон бўлмасди. Мен ва оиламга Лондон ёқади. Шунга қарамай ҳамон Англияда қоламанми ёки йўқ — буни билмайман”, — дейди Виллиан.
Маълумот учун, Виллианнинг “Челси” билан амаладаги шартномаси июнда якунига етади ва у эркин агентга айланади. 31 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум “Челси” либосида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии