Виктория Лопирева: «Виталий Денисов мендан ҳам яхши овқат пиширади»
29 мар 2016 09:02
Новости
Виктория Лопирева: «Виталий Денисов мендан ҳам яхши овқат пиширади»
– Сиз Россия премьер лигаси футболчилар билан овқат тайёрлаш бўйича шоуда иштирок этгансиз. Қизиқарли ҳолатлар ҳам бўлганми?
– Албатта! ТВга кетмаган видеолардан яна бир кўрсатув қилса бўлади. Овқат тайёрлай оладиган футболчи бу камёб инсон. Кўпчилик овқат қила олмайман деб рад жавобини берарди. Футболчидан яхши овқат қилиш талаб қилинмайди, шунчаки шоуда қатнашса етарли эди. Энг қизиқ кўрсатув Давидов билан бўлган.
– Нимага?
– У шоу вақтида жуда кўп ҳазил ишлатди, кулгудан ўзимни тўхтата олмагандим. Баъзида «кечирасизлар» деб ўтириб олиб кулардим. Бир неча дубль қилишимизга тўғри келган.
– Энг яхши овқатни ким тайёрлаган?
– «Локо»даги Ўзбек лақабли йигит. Кинодаги Торга ўхшайди.
– Виталий Денисов.
– Ҳа, у ажойиб овқат пиширганди. Мендан ҳам яхши тайёрлай оларкан.
Комментарии