RU

Последние новости

09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  0 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  0 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  2 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  6 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21

Виктор Жалилов: "Ҳали қиладиган ишларимиз кўп" Новости

Виктор Жалилов: "Ҳали қиладиган ишларимиз кўп"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов "Машъал" билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун ғалаба қозондик. Лекин ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз энди иш бошладик. Аввало футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрамиз. Ким қандай кучга эга эканлигини билишимиз лозим. Қайси чизиқ мени кўпроқ ҳавотирга солаётгани ҳақида гапириш қийин. Агарда Бангладешдаги иштирокни таҳлил қиладиган бўлсак, унда кўпроқ ҳужум чизиғимизда муаммолар борлиги билинади. Ўша мусобақада ҳужум чизиғимизда камчиликлар кузатилганди. Бу борада ҳали ишлар олиб борамиз. Замонавий футболда гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратиш зарур. Ҳозирги йиғинда жуда кўплаб янги футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Бу йиғин орқали уларнинг имкониятларини яхши таҳлил қилиб чиқсак бўлади. Лекин ҳали олдинда яна ўйинлар бор. Шу боис ҳозирдан бир нима дейиш қийин. 20 июлда яна йиғин ўтказилади ва ўшанда олимпия терма жамоасининг асосий футболчилари чақирилади. ҳозирги йиғинда қатнашаётган футболчилар ўзларини кўрсатиб, асосий жамоага лойиқ эканликларини исботлашлари лозим. Бу борада уларда имконият бор", - дейди Виктор Романович.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика