RU

Последние новости

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  51 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  7 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

Виктор Херманс: "Ҳакамлик ёмон бўлди, лекин Ўзбекистонни табриклайман" Новости

Виктор Херманс: "Ҳакамлик ёмон бўлди, лекин Ўзбекистонни табриклайман"

Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, таиландликлар бош мураббийи Виктор Херманс журналистлар саволларига жавоб берди.
“Бугунги учрашувда финални кўзлаб майдонга тушгандик. Таркибни алмаштириб ўйнадик, уларни финалга чарчаб қолишмасин дегандик. Ўзбекистонни финалга чиққани билан табриклайман. Аммо ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Бу мусобақа кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда. Осиёда футзал ривожланиб бормоқда. Бироқ ҳакамлик бунга мос бўлмаяпти, ёнимиздаги ҳакам умуман ҳуштак чалмади. Фақат биз хато қилгандек бўлиб чиқдик. Қайтараман, Ўзбекистон учун хурсандман”, - дейди Херманс.

- Хосе Мария Мендезнинг Таиланд терма жамоасини яхши билиши натижага таъсир қилдими?
- У Таиландга 2012 йилда келганида терма жамоа янги тузилганди. “Чонбури”да ишлаганида терма жамоанинг деярли барча футзалчилари бу клубда ўйнарди. Мен 8та мамлакатда ишлаганман. Пулпис ҳам буни биларди.

- Балки Таиланд терма жамоаси асосий вақтда дурангдан кўра ғалабага ҳақлироқмиди?
- Йўқ бугун тенг ўйин бўлди. Фақатгина рақиб ўйновчи дарвозабонни туширгани учун гол уриб дуранг қайд этди.

- Ўзбекистон Супхавутни ўйиндан чиқариб қўйди. Бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?
- Уни ҳеч ким ўйиндан чиқаргани йўқ деб ўйлайман. Супхавут Ўзбекистон терма жамоасида бўлганида жуда ҳам ёрдам берган бўларди. У таиландлик.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай хулосаларингиз бор?
- Бу ерга Ўзбекистон ҳақида гапириш учун келмадим. Узр бу саволга жавоб бера олмайман.
Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика