Виктор Вальдес "Барселона" ёшлар жамоасини бошқаради
16 июл 2019 10:20
Новости
Виктор Вальдес "Барселона" ёшлар жамоасини бошқаради
"Барселона" тарбияланувчиси ҳамда собиқ дарвозабони Виктор Вальдес ўзининг собиқ клубига қайтади.
37 ёшли собиқ футболчи мураббийлик фаолиятини танлади ва "кўк-анорранглилар"нинг ёшлар жамоасини бошқарадиган бўлди.
Виктор Вальдес "Барселона" тарбияланувчи ҳисобланади. У каталонияликлар таркибида 2014 йил ёзига қадар фаолият кўрсатган. Ярим йилдан сўнг эса эркин агент мақомида МЮ билан шартнома тузган.
У 2016/17 йилги мавсумда "Мидлсбро"да ўйнаганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди.
Олдинроқ, қаталонияликлар президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳам уни клуб мураббийлар штабига қўшиш мақсадида музокаралар олиб борилаётганлигини тасдиқлаган эди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии