RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  8 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз" Новости

Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз"

“Андижон” – “Ғиждувон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

-  Виктор Балютович, ғалаба билан табриклайман! Ўйин ёқдими?

-  Икки хил фикрдаман. Ўйинни дастлабки дақиқаларидан ўз назоратимизга олдик, ҳаркатларимиз яхши бўлди. Барчаси шундай кетади, деб тасаввур қилаётгандик. Иккинчи таймда эса биз ўйлаган натижалар доим ҳам амалга ошмади. Ҳозир кийиниш хонасида гаплашиб олдик. Бундай ўйнаш яхши эмас. “Турон” билан бундан-да кучлироқ ўйнаймиз. 

-  Зафар Полвонов бугун дебютини ўтказди ва дебют голини урди...

-  Зафар Полвонов биз билан йиғинда бўлмади. Жамоани ҳали тўлиқ тушуниб етмаган. Лекин мен уни биламан. Аввалги жамоамда қўл остимда ўйнаган. Шунинг учун имкониятларидан яхши хабардорман. У қайси вақтда гол уришни жуда яхши билади. Шу сабабли бу футболчи юқори даражадаги ўйинчи. Хусусан, Суҳроб Бердиев билан Зафар Полвонов яхши ўйин кўрсатишди. 

-  Полвоновни захирадан тушираётганингизда унга нима дегандингиз?

-  Унга нима қилиш кераклигини алоҳида тушунтирдим. Ҳужумда қандай ҳаракат қилиш кераклигини айтдим. Қанотда ўйнаши бўйича вазифасини билдирдим. 

-  Владимир Бубанья билан гаплашдингизми? У нима учун пенальтидан гол ура олмади?

-  Кейин айтаман (кулади).

-  “Турон” билан ўйинда кўпроқ голлар киритиш ҳисобига ғалаба қозонишни хоҳлаймиз...

-  Бизни “Турон” билан иккита ўйинимиз бор. Нечта гол уришимизни олдиндан айта олмайман. Муҳими, ютсак бўлди. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика