RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  6 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  50 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  21 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди" Новости

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Вазиятларга бой учрашув гувоҳига айландик. 5 та қулай имкониятга эга чиқдик, аммо дарвозани ишғол қила олмадик. Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди. Футбол шундай ўйин. Сиз ҳар доим ҳам тўп киритавермайсиз. Албатта, ғалаба қозонишни истагангик, лекин дуранг ҳам 1 очко дегани.  

- Сўнгги дақиқаларда "Андижон"дан гол кутгандик...

- Ҳа, гол ура олмадик. Талайгина вазиятлар юзага келганди. Омад рақиб томонда бўлди.

- Натижадан қониқдингизми?

- Ғалабага эришишни истагандик. Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Бундай ўйинда дуранг кузатилганидан рози бўлишимиз керак. Ҳар бир жамоа жиддий кураш олиб бормоқда. 

- "Андижон" футболчилари охирги дақиқаларда чарчаб қолишди. Нимага ўзгаришга қўл урмадингиз?

- Агар ўзгариш қилсак, яхши ўйнашимизга ишончингиз комилмиди? Ҳисоб бошқача бўлганда, балки алмаштирардик. Ўзгаришлар қилишни лозим топмадим. Биз фақат Исроиловни алмаштиришга қарор қилдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика