RU

Последние новости

19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  0 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  7 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  11 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1

Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади" Новости

Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Ростини айтсам, кайфиятим йўқ. Икки жамоа ҳам кураш олиб боришди. Афсуски, иккинчи ўйиндирки, сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборяпмиз. Пенальти қандай юзага келганини билмайман, палапартишлик рўй берди. У ҳолатда ҳамма қоидани бузди. 1:0 вақтида албатта, нариги томонга пенальти беришяпти. Бизга эса бундай эмас. Эмоцияга берилиб гапираётгандирман, бир оз хафаман. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинидан қониқмадингизми? Эътироз билдирдингиз...

- Тўпни яқинимиздаги ҳудудга эмас, узоқроққа тепиш керак, шунинг учун эътироз билдирдим. Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади. Футболчиларимиз тўпни қайтаришларига ишонишганди.

- Сизнингча, "Пахтакор" Қозоғистон премьер-лигасида ўйнаганида, тахминан қайси ўринни банд этган бўларди?

- Етакчилар қаторида юрган бўларди. "Қайрат", "Астана" каби жамоалар билан рақобатлашарди.

- "Андижон" футболчилари вақтни кўп чўзишди. Бу сизнинг топшириғингизмиди?

- Қайси мураббий "гол уриб, вақтни чўзинглар", дейди?  Аксинча, мен уларга қарши ҳужумдан унумли фойдаланишни буюрдим.

- Қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади деб ўйлайсиз?

- Асосийси, биз тушиб кетмайлик. Мени шу қизиқтиради.

- "Андижон" ўтган ўйинга нисбатан комбинацион ўйин кўрсатди...

- Қанча очко тўплаганимизни қаранг. Комбинацион футбол намойиш қила оламиз, аммо бизга очко зарур. Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика