RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  207 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Виктор Кумиков: "Ниҳоят..." Новости

Виктор Кумиков: "Ниҳоят..."

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





"Ниҳоят, битта ўйинда иккита гол ура олдик, бу – яхши, аммо иккита гол ўтказиб юбордик, бу – ёмон. Камига оддий вазиятлардан гол ўтказдик, айниқса, биринчи гол. Икки рақиб олти нафар футболчимизга қарши ўйнаб, тўп киритди. 

Афсуски, вазифанинг фақат бир қисмини бажара олдик, голлар урдик. Гол ўтказмасликни бажара олмадик. 

Бундай майдонларда бизга ўйнаш қийин, сабаби Андижондаги майдон сифати бошқача. "Локомотив" майсасида тўп жуда тез ҳаракатланади ва мезбонлар яна гол уриши мумкин эди. 

Агар мусобақа жадвалидаги ҳолатимизни инобатга олмасак, дуранг балки ёмон натижамасдир, аммо ғалаба қозонсак, зўр бўларди", – деди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика