RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди" Новости

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувида омад мезбонлар томонида бўлди (1:2).

Учрашувдан сўнг бухороликлар мураббийи Виктор Карпенко фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин йигитларга бундай жамоа хатоларни кечирмаслигини айтгандим. Амалда шундай ҳам бўлди. 2 та хато ва 2 та гол. Ўйинга келсак, вазиятлар кўп нарсани ҳал қилди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" устунликка эга бўлди, иккинчисида эса биз назорат қилишга уриндик. Яна қайтараман, ҳимоядаги хатолар мазкур натижага сабабчи бўлди",- дейди Виктор Карпенко. 

- Янги футболчилар Азиз Амонов ва Тома Табатадзе борасида фикрингиз қандай?

- Улар жамоага қўшилиб бормоқда, чунки иккинчи давра олдидан мослашиш жараёнини ўтказишга кўп вақт йўқ эди. Амоновнинг ҳаракатлари ёмон чиқмади. Томага жисмоний сифатлар етишмаяпти, шу боис иккита тайм ўйнаётгани йўқ. Вақт ўтиши билан улар жамоага фойда келтиришади деган умиддаман. 

- Билол Туплиев иккинчи бўлимда майдонга тушиб ўйинни кучайтирмоқда. У захира қуролими?

- Билол иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшди. Ўйинни ўз қўлига олади. У иккинчи бўлимда кўпроқ самара келтираётгани учун фойдаланмоқдамиз. Билолда яхши ва иқтидорли футболчи. Ўйлайманки, у вақт ўтгани сари меҳнати билан яна ўзини кўрсатади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
18 авг 11:04:55
Усмонбек
Ман Бухоро мухлисимасман лекин кеча жамоа айникса 2 таймда галабага хакли уйин курсатди камида 1 очкога хакли эди омад кейинги уйинларда
   
18 авг 10:45:12
Аббосхужа
Шу ерда хам Бухорога нисбатан адолатсизлик бўлибди. Бугун youtubeдан такрор ва такрор кўрдим, Бухоро ўйинчиси елкама елка сал туртиб қўйган холос. Ҳолбуки агар унинг ўрнида Абдуқодир бўлганида 3-4 метр жойга учириб юборарди. Шу ҳолат учун ҳакам жарима белгилаб умуман нотўғри иш қилди. Айтиш мумкин битта ҳолатда судья хато қилибтида деб, лекин шу бир хато билан 90 + дақиқалар қилинган меҳнатни бир пул қилиб юборди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика