RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди" Новости

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди, дея оламан. "Бунёдкор" ёки "Навбаҳор"дан бири ғалаба қозонганда ҳам икки жамоага аламли мағлубият бўларди. Рақиб бизга қараганда ғалабага яқинроқ эди. Қийин вазиятларда дарвозабонимиз маҳоратини намойиш қилди. У ажойиб ўйин кўрсатди. Майдон эгалари тўпни ва ўйинни назорат қилди. Шунга қарамай бизда бир нечта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик,- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор"да ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликда муаммо бордек кўринмоқда. Хусусан, ярим ҳимоячилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатаётгани йўқ. Захирадан майдонга тушган Баҳром Абдураҳимов ҳам алмаштирилди...
- Бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс топилмади. Барча футболчиларнинг тайёргарлиги бир хилда эмас. Шу жумладан, Баҳром Абдураҳимовда ҳам. Бундай баҳсларда ҳужумда вазиятлар кам бўлади. Улардан максимал даражада фойдаланиш керак. Шунингдек рақиб қай даражада ўйнашга имконият беришини ҳисобга олиш керак. Абдураҳимов ва Маҳмудхожиев тетик футболчилар эди. Ушбу футболчилар ёрдамида ўйинни кучайтиришни ўйлагандик.

- Легионерлар қанчалик ўзларини оқлашмоқда? 
- Иван катта маҳоратга эга футболчи. Балки ҳар доим ҳам ўйини қовушмас, лекин айтганларимизни тўғри бажаради. Паншанбе ҳақида ҳам худди шу фикрни билдиришим мумкин. Улар асосий таркибда ўйнашяптими, демак улар шунга лойиқ. Путинчанин оилавий сабаблар туфайли ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Иккинчи даврада унинг ўрнига бошқа ўйинчи харид қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга ким муносиб бўлса ўша ўйнайди. Футболчиларни бирор жабҳада айбдор ҳам қилмоқчи эмасман.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика