RU

Последние новости

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  0 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  30

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди" Новости

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди, дея оламан. "Бунёдкор" ёки "Навбаҳор"дан бири ғалаба қозонганда ҳам икки жамоага аламли мағлубият бўларди. Рақиб бизга қараганда ғалабага яқинроқ эди. Қийин вазиятларда дарвозабонимиз маҳоратини намойиш қилди. У ажойиб ўйин кўрсатди. Майдон эгалари тўпни ва ўйинни назорат қилди. Шунга қарамай бизда бир нечта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик,- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор"да ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликда муаммо бордек кўринмоқда. Хусусан, ярим ҳимоячилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатаётгани йўқ. Захирадан майдонга тушган Баҳром Абдураҳимов ҳам алмаштирилди...
- Бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс топилмади. Барча футболчиларнинг тайёргарлиги бир хилда эмас. Шу жумладан, Баҳром Абдураҳимовда ҳам. Бундай баҳсларда ҳужумда вазиятлар кам бўлади. Улардан максимал даражада фойдаланиш керак. Шунингдек рақиб қай даражада ўйнашга имконият беришини ҳисобга олиш керак. Абдураҳимов ва Маҳмудхожиев тетик футболчилар эди. Ушбу футболчилар ёрдамида ўйинни кучайтиришни ўйлагандик.

- Легионерлар қанчалик ўзларини оқлашмоқда? 
- Иван катта маҳоратга эга футболчи. Балки ҳар доим ҳам ўйини қовушмас, лекин айтганларимизни тўғри бажаради. Паншанбе ҳақида ҳам худди шу фикрни билдиришим мумкин. Улар асосий таркибда ўйнашяптими, демак улар шунга лойиқ. Путинчанин оилавий сабаблар туфайли ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Иккинчи даврада унинг ўрнига бошқа ўйинчи харид қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга ким муносиб бўлса ўша ўйнайди. Футболчиларни бирор жабҳада айбдор ҳам қилмоқчи эмасман.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика