RU

Последние новости

08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  1 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  9 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  13

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди" Новости

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди, дея оламан. "Бунёдкор" ёки "Навбаҳор"дан бири ғалаба қозонганда ҳам икки жамоага аламли мағлубият бўларди. Рақиб бизга қараганда ғалабага яқинроқ эди. Қийин вазиятларда дарвозабонимиз маҳоратини намойиш қилди. У ажойиб ўйин кўрсатди. Майдон эгалари тўпни ва ўйинни назорат қилди. Шунга қарамай бизда бир нечта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик,- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор"да ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликда муаммо бордек кўринмоқда. Хусусан, ярим ҳимоячилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатаётгани йўқ. Захирадан майдонга тушган Баҳром Абдураҳимов ҳам алмаштирилди...
- Бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс топилмади. Барча футболчиларнинг тайёргарлиги бир хилда эмас. Шу жумладан, Баҳром Абдураҳимовда ҳам. Бундай баҳсларда ҳужумда вазиятлар кам бўлади. Улардан максимал даражада фойдаланиш керак. Шунингдек рақиб қай даражада ўйнашга имконият беришини ҳисобга олиш керак. Абдураҳимов ва Маҳмудхожиев тетик футболчилар эди. Ушбу футболчилар ёрдамида ўйинни кучайтиришни ўйлагандик.

- Легионерлар қанчалик ўзларини оқлашмоқда? 
- Иван катта маҳоратга эга футболчи. Балки ҳар доим ҳам ўйини қовушмас, лекин айтганларимизни тўғри бажаради. Паншанбе ҳақида ҳам худди шу фикрни билдиришим мумкин. Улар асосий таркибда ўйнашяптими, демак улар шунга лойиқ. Путинчанин оилавий сабаблар туфайли ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Иккинчи даврада унинг ўрнига бошқа ўйинчи харид қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга ким муносиб бўлса ўша ўйнайди. Футболчиларни бирор жабҳада айбдор ҳам қилмоқчи эмасман.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика