RU

Последние новости

10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  1 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  12 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  27

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти" Новости

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа бир-бирига муносиб, тенг кучга эга эканлигини кўрсатди. Шу боис голлар кўрмадик. "Қизилқум"да ҳам, бизда ҳам 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Бугун ҳеч ким ғалабага муносиб эмасди. Гарчи ҳар икки жамоа астойдил курашган бўлса ҳам. Биринчи даврада ҳам улар билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этгандик. Фақат бугун ҳужумда конструктивлик етишмади.

Машғулот ва ўйин бошқа-бошқа нарсалар. Машғулотларда расмий ўйинлардаги каби қаршилик бўлмайди. Афсуски, ўйинда машғулотда ишлаган режаларимиз иш бермаяпти. Ўйлашимча, қаердадир ҳужумда маҳорат ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти.

Ўринбоевдан аввал биринчи даврада легионер ўйнади. Албатта, мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти, лекин вазият шуни тақозо этяпти. Футболчиларнинг бор маҳоратини кўрсатиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

Турнир жадвалига назар солсак, юқори ўринлар учун имкониятимиз сақланиб турибди. Жадвалда зичлик кузатилмоқда. Якунда ким кучли бўлса, ўшалар юқори ўринларни эгаллайди. Буни футболчилар тушуниб туришибди. Охиригача курашамиз.

Бизда нафақат ҳужумчи, балки ҳужумкор футболчилар етишмаяпти. Бу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича иш олиб бориляпти. Кейинги йилга яхши ўйинчилар сотиб олишга ҳаракат қилиняпти. Умуман, ҳозирдан кейинги йил тўғрисида гапириш нотўғри", – дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика