RU

Последние новости

13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   4 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли" Новости

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли"

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.



- Ўзларинг гувоҳсизлар, шиддатли ўйин бўлди. Ҳар бир жамоа хато қилмасликка ҳаракат қилди. Чунки бу каби ўйинларда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Битта голни улар урди, битта голга биз муаллифлик қилдик. Бугун кимдир хатога йўл қўйганида мағлубиятга учраши аниқ эди. Назаримда бугунги натижа ҳаққоний бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар кўп эди. Афтидан, бугун ҳеч бир томон ғалабага лойиқ эмасди, шекилли, - деди Виктор Жалилов.

- Нега бошқа дарвозабонлар хизматидан фойдаланмаяпсиз?


- Асосий дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ҳисобланади. Давроновни захира посбони сифатида жалб қилганмиз. Кубок ўйинларида уни синаб кўрмоқчи эдик, лекин унда бармоғидан олган жароҳат бор эди. Ҳозир ҳам уни таркибга жалб этиш сўроқ остида, лекин таваккал қилиб қайдномага киритдик. Раҳимжон асосий таркиб билан доимо машғулотларда қатнашиб келмоқда.

- “Машъал” клуби томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан кўнглингиз тўлдими?


- "Машъал" жамоасига яратиб берилган шароит учун миннатдорчилик билдираман. Транспортдан тортиб то майдонгача жуда яхши ташкил қилиб беришди. Ҳаммаси аъло даражада бўлди.


- Забиҳилло Ўринбоев яхши ўйнаб турганди, уни нега ўзгартирдингиз?


- Ўринбоев чарчаб қолгандек кўринди, шу сабаб уни алмаштирдик. Ҳужум чизиғини кучайтириш асосий мақсадимиз эди. Шунинг учун майдонга янги кучларни ташладик. Хавфли впзиятларимиз кўп бўлди, лекин юзага келган вазиятлардан биз фойдалана олмадик.

- “Навбаҳор” бугун очко олдими ёки йўқотдими?

- Такрор айтаман, дуранг адолатли натижа. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эмас эди.


- Ўз вақтида “Машъал”да ишлагансиз. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?


- Ўтган даврдаги "Машъал" таркиби анча кучлироқ эди. Чунки таркибда тажрибали ўйинчилар жам бўлганди. Масалан Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Дилавер Ваниев сингари футболчилар таркибда бор эди. Ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас, лекин ўша даврдаги таркиб жуда юқори савияда ўйин намойиш этганди.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика