RU

Последние новости

22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  0 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  6 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  10 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  8 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  10 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли" Новости

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли"

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.



- Ўзларинг гувоҳсизлар, шиддатли ўйин бўлди. Ҳар бир жамоа хато қилмасликка ҳаракат қилди. Чунки бу каби ўйинларда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Битта голни улар урди, битта голга биз муаллифлик қилдик. Бугун кимдир хатога йўл қўйганида мағлубиятга учраши аниқ эди. Назаримда бугунги натижа ҳаққоний бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар кўп эди. Афтидан, бугун ҳеч бир томон ғалабага лойиқ эмасди, шекилли, - деди Виктор Жалилов.

- Нега бошқа дарвозабонлар хизматидан фойдаланмаяпсиз?


- Асосий дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ҳисобланади. Давроновни захира посбони сифатида жалб қилганмиз. Кубок ўйинларида уни синаб кўрмоқчи эдик, лекин унда бармоғидан олган жароҳат бор эди. Ҳозир ҳам уни таркибга жалб этиш сўроқ остида, лекин таваккал қилиб қайдномага киритдик. Раҳимжон асосий таркиб билан доимо машғулотларда қатнашиб келмоқда.

- “Машъал” клуби томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан кўнглингиз тўлдими?


- "Машъал" жамоасига яратиб берилган шароит учун миннатдорчилик билдираман. Транспортдан тортиб то майдонгача жуда яхши ташкил қилиб беришди. Ҳаммаси аъло даражада бўлди.


- Забиҳилло Ўринбоев яхши ўйнаб турганди, уни нега ўзгартирдингиз?


- Ўринбоев чарчаб қолгандек кўринди, шу сабаб уни алмаштирдик. Ҳужум чизиғини кучайтириш асосий мақсадимиз эди. Шунинг учун майдонга янги кучларни ташладик. Хавфли впзиятларимиз кўп бўлди, лекин юзага келган вазиятлардан биз фойдалана олмадик.

- “Навбаҳор” бугун очко олдими ёки йўқотдими?

- Такрор айтаман, дуранг адолатли натижа. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эмас эди.


- Ўз вақтида “Машъал”да ишлагансиз. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?


- Ўтган даврдаги "Машъал" таркиби анча кучлироқ эди. Чунки таркибда тажрибали ўйинчилар жам бўлганди. Масалан Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Дилавер Ваниев сингари футболчилар таркибда бор эди. Ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас, лекин ўша даврдаги таркиб жуда юқори савияда ўйин намойиш этганди.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика