RU

Последние новости

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  2 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Виктор Жалилов: “Биз 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз” Новости

Виктор Жалилов: “Биз 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз”

Coca-Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





- “Андижон” ва “Навбаҳор” ўртасидаги ўйинлар ҳар доим жамоалар учун қийин кечади. Натижаларни олдиндан айтиб бўлмайди. Гувоҳи бўлганингиздек, биринчи даврада биз ўз майдонимизда ютқазгандик, бугун андижонликлар майдонида ғалаба қозондик. Лекин бугунги натижа адолатли бўлди. Ҳар ҳолда, бизда дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Кичик устунликка эришдик, - дейди Виктор Романович.

- “Навбаҳор” биринчи даврадаги мағлубият аламини олиш учун ҳам бугун кучлироқ ўйнади, деб ҳисоблайсизми?

- Ҳар бир жамоанинг ўзига яраша мақсадлари бўлади, ҳар бир жамоа ўйинни кучайтиришни истайди. Бу ерда турнир нуқтаи назаридан ҳам мотивация бор эди. Биламизки, ҳозир “Андижон”нинг турнир жадвалидаги аҳволи оғир. Элитада жон сақлаш учун курашяпти. Биз эса 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз. Шу боис, ғалаба қозонишга астойдил интилдик. Бугун дуранг қайд этганимизда ҳам 5-ўриндан умид узардик. Ҳозир эса имконият сақланиб турибди. Қолаверса, дерби - бу барибир, дерби. Жамоаларимиз ўртасидаги ўйинлар ҳар доим кескин курашлар остида ўтади. Наманган, Андижон ва Фарғона жамоалари ўртасидаги учрашувлар географик нуқтаи назардан ҳамиша томошабоп ўтади.

- Мураббийлар штаби кейинги мавсумда ҳам “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттирадими?

- Катта эҳтимол, давом эттиради. Шартномалар бор, мажбурият бор. Умуман олганда, ҳозир кейинги мавсумда нима бўлишини эмас, “Қўқон-1912”га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика