RU

Последние новости

09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  1 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1

Виктор Жалилов билан Амет Мемет «Андижон»да иш бошлади Новости

Виктор Жалилов билан Амет Мемет «Андижон»да иш бошлади

Жорий мавсум Суперлига йўлланмасини қўлга киритган «Андижон» жамоаси бўлажак чемпионатга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришга интилмоқда.

Жамоа раҳбарияти мураббийлар штабига тажрибали мутахассисларни жалб этишга қарор қилди. Хусусан мамлакатимиздаги таниқли футбол мутахассисларидан бири бўлган Жалилов Виктор Романович «Андижон» футбол клубида спорт директори сифатида фаолиятини бошлади.

Ўз вақтида мураббий сифатида «Навбаҳор», «Машъал», «Пахтакор» сингари мамлакатимизнинг номдор жамоаларини бошқариб, сезиларли ютуқларни қўлга киритган Виктор Романович эндиликда «Андижон» жамоасининг равнақи йўлида астойдил мехнат қилиш учун бел боғлади. Жалилов ҳозирда бош мураббий Илдар Сакаевга селекция ишлари бўйича кенг кўламда ёрдам бераётганини айтиш лозим.



Шунингдек бош мураббийга янги мавсумда яна бир таниқли мутахассис Амет Мемет яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Ўз вақтида маълум муддат бош мураббий сифатида  «Андижон»ни бошқарган Амет Абдуллаевич эндиликда катта мураббий лавозимида фаолият юритадиган бўлди. Бир неча йиллардан буён, Украинада истиқомат қилиб келаётган Мемет ҳозирда «Андижон»га юқори савиядаги легионерларни жалб этиш юзасидан иш олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Тез кунларда Амет Мемет Андижонга ташриф буюради.

Маълумот учун «бургутлар» декабрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларини ўз қароргоҳида олиб боради. Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика